ОИВ инфекциясига чалинган меҳнат мигрантларининг 94,1 фоизига касаллик жинсий йўл билан юққанлиги аниқланган. Оқибатда касаллик уларнинг турмуш ўртоғига ва оила-аъзоларига юқишига сабаб бўлмоқда деб хабар беради Sputnik.
Sputnik’нинг ёзишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйилган. Қарор лойиҳасига Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари илова қилинган.
«Тиббиёт муассасаси фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тиббиёт муассасасига йўналтирилган, уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга экспресс усулида тиббий текширувдан ўтишларини таъминласин», — дейилган ҳужжатда.
Лойиҳада уч ойдан ортиқ муддатда хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш учун экспресс тест-системалар ва бошқа сарфланувчи материалларни харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган ҳисоб-китоблар асосида ҳар йили етарлича маблағ ажратилиши ҳақида Молия вазирлигига топшириқ берилган.
«Меҳнат мигрантлари касалликни юқтириб олгандан сўнг, ўз юртига қайтганида уни оила-аъзоларига юқтириши эҳтимоли мавжуд. Ўз юртига депортация қилинган ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахслар ўзининг ОИВ бўйича мақомини сир тутади, бу билан ўз турмуш ўртоқларини хавф остига қўяди. Натижада ОИВ инфекцияли фарзандларнинг туғилиши ва касаллик аҳолининг умумий қатламига ўтишига сабаб бўлади», — дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.
Ўтган 2018 йилни 11 ойи давомида 422471 нафар шахс хорижий давлатларга чиқиб фаолият юритганлигини айтиб, ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказилган.
2018 йилни 11 ойида 571 нафар меҳнат мигрантида ОИВ инфекцияси аниқланган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилни 11 ойида 525 нафарни ташкил этган бўлиб касалланиш кўрсаткичи 8,0 фоизга ортган.
2017 йилда ўтказилган махсус эпидемиологик тадқиқотлар кўрсатдики, ОИВ инфекциясининг мигрантлар орасида тарқалганлик даражаси Андижон ва Урганч шаҳарларида 2,3%ни, Бухоро шаҳрида 1,3%ни, Китоб ва Самарқанд шаҳарларида 1,0%ни ташкил этган.
Изоҳ (0)