Тошкентда 1 июль куни соат тахминан 12:30 ларда аёл бошқарувидаги Spark «Бўзсув» каналига тушиб кетган. Бу ҳақда аёлнинг ўзи — Надежда Иванова Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
Маълум бўлишича, ҳодисага унинг тўсатдан ҳушидан кетиши сабаб бўлган. Оқибатда 12 метр баландликдан чуқурлиги 5 метр бўлган «Бўзсув» каналига қулаган. Машина сувга тўлган. Аёл дарз кетган олд ойна орқали чиқишга муваффақ бўлган.
Жабрланган аёл туш вақти бўлгани учун кўчада ҳеч ким бўлмагани, шунингдек, қирғоқ тик бўлганлиги сабабли дарҳол чиқиб кета олмаганини айтган. Қўл, оёқ ва тананинг турли даражадиги кесилиш билан жароҳатланган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Аёл кўрсатилган ёрдам учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)