Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги «Подшобоғ» маҳалласи Салом кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади, деб хабар берди Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
«Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги «Подшобоғ» маҳалласи Салом кўчаси ҳам «Намунали кўча» лойиҳа дастурига киритилган. Бугун ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабли Салом кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)