Сурхондарё вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига 30 июнь куни соат 21:35 да Ў.Ж. томонидан, Термиз шаҳар Ўзбегим тўйхонаси олдида қизининг оёғи ариқ устига ётқизилган темир панжара орасига тушиб қисилиб қолганлиги ва уни чиқариб олиш бўйича мурожаати келиб тушган.
ФВВ матбуот хизматининг хабар бериша, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди командири лейтенант А.Утибаев бошчилигидаги навбатчи гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб борган.
Маълум бўлишича, қизча ариқдан ўтаётганда оёғи тўсатдан панжара орасига тушиб қолган. Maxсус асбоб-анжомлар ёрдамида қизчанинг оёғи ҳеч қандай тан жароҳатларисиз темир панжара орасидан чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.
Изоҳ (0)