Бош прокуратура матбуот хизматининг собиқ раҳбари Сурайё Раҳмонова янги лавозимга — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Сурайё Раҳмонова 2018 йилдан буён Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Сурайё Раҳмонова 2000 йилда Тошкент давлат юридик университетида бакалавр даражасини, 2002 йилда эса магистр дажарасини олган. Доцент (2015 йил), юридик фанлар доктори (2018 йил).
Изоҳ (0)