Сирдарё вилоятида «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази ташкил этилди.
Қарор билан марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:
замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.
Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.
Изоҳ (0)