Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган «Олтин диёр» кафесига 2 номаълум шахс темир панжарадан ошиб тушиб, кафенинг тўрт нафар ишчиларини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 18 ёшли Д.Б.га тегишли Redmi ва Meizu ҳамда Р.Э.га тегишли Samsung телефонларини олиб воқеа жойидан яширинган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йил 30 июнь куни соат 02:00 ларда содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрораёнда яшовчи 25 ёшли Ф.А. ва унинг бирга яшовчи укаси 23 ёшли И.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)