Facebook ижтимоий тармоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов номидан сохта профил очилган. Бу ҳақда идора матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу профил эгаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси номидан турли ғараз мақсадларга хизмат қилувчи материалларни чоп этган.
ЎМИ матбуот хизматига кўра, ҳозирги вақтда муфтий Усмонхон Алимовнинг ҳеч қайси ижтимоий тармоқларда расмий очилган саҳифаси ёки профили мавжуд эмас.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига «Muslim.uz» сайтидаги «Мурожаат ва мулоҳазалар учун виртуал қабулхона» орқали мурожаат қилиш мумкин. Шунингдек, шаръий масалалардаги саволларни Telegram мессенжеридаги «Дин ва ҳаётга оид саволлар» номли каналга ва «Savollar.muslim.uz» сайтига йўллаш мумкин.
Изоҳ (0)