Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Шаҳанд қишлоғида яшовчи 65 ёшли Муҳиддин Тожибоевнинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўшни Мингбулоқ туманидан оқиб ўтадиган, халқ тили билан айтганда «Бомба» канали деб номланувчи иншоотдан балиқ тутиш учун ташланган тўрнинг орқасидан сузиб бораётган тўрт нафар «овчи»гирдобга дуч келиб қолган. Шериклари бир амаллаб ундан узоқлашишга муваффақ бўлган. Муҳиддин акани эса шиддат билан оқаётган сувнинг уюри домига тортган.
Ҳодиса 28 июнь куни содир бўлган эди. Икки кунлик қидирувдан сўнг М. Тожибоевнинг жасади каналнинг қуйи қисмидан қалқиб чиққан.
Изоҳ (0)