Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Киритилган қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
- савдо субъектларининг кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишни;
- кунлик тушум энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлганида банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топширишни.
Изоҳ (0)