Гулистонда ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 минг доллар талаб қилган декан ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда 3 июль куни Коррупцияга қарши кураш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.
Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультети декани ўринбосари фирибгарлик йўли билан Н.С. исмли фуқаронинг жиянини танишлари орқали университетининг «Тарих» факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Гулистон тиббиёт коллежи «Касбий фан» ўқитувчиси фирибгарлик йўли билан Х.Ғ. исмли фуқарони коллеждаги танишлари орқали «контракт» асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)