• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенатор: «Қурол тўғрисида»ги қонун бизга керак эдими, деб мурожаат қилишмоқда

    Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан «Қурол тўғрисида»ги қонун маъқулланган эди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида ушбу қонун юзасидан турли муҳокамалар авж олди.

    Фото: Миллий матбуот маркази

    Фото: Миллий матбуот маркази

    Журналист Жонибек Маърупов ушбу ҳужжат хусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фарруҳ Дадахўжаевнинг муносабати билан қизиқди.

    Қонун ҳали кучга киргани йўқ. У сенаторлар томонидан маъқулланди, аммо ҳали Президент имзоламаган. Ушбу ҳужжат тўғрисида турли сайтлар, ижтимоий тармоқларда атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Афсуски, кўпчиликнинг нотўғри талқин қилиши оқибатида аҳоли орасида баҳс-мунозаралар юзага келмоқда. Муносабат билдирувчилар иккига бўлинган, бири ижобий баҳоласа, яна баъзилари эса зарарли томонларни таҳлил қилмоқда. Ҳатто қўмитамизга ушбу қонунни бекор қилишимизни сўраб мурожаат йўллаганлар ҳам учраяпти. Аҳоли орасида қурол дейилганда фақатгина ўқотар восита назарда тутилмоқда. Табиийки, бу кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўляпти.

    Шу ўринда таъкидлаш керакки, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Сабаби, қурол билан таҳдид қилиш эмас, аксинча, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш қонуннинг асосий мақсади ҳисобланади.

    Яна бир жиҳатга эътибор қарацак, бугунги кунда ушбу соҳага оид аниқ бир қонуннинг йўқлиги кўпгина ҳуқуқий бўшлиқларни вужудга келтирмоқда. Биргина мисол тариқасида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда Овчилар уюшмасидан 39 минг нафардан ортиқ овчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, уларда 53 мингдан зиёд ўқотар ов қуроллари мавжуд. Овчилик билан шуғулланадиган хаваскорлар, умуман бу борадаги ишлар норматив ҳужжатлар асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тартибга солинар эди. Лекин мукаммал ишлаб чиқилган яхлит бир қонун йўқ. Шу боис, ушбу йўналишдаги фаолиятни тартибга солиш ва назорат қилишда мазкур «Қурол тўғрисида»ги қонун асосида иш олиб борилади.

    Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳужжатда фуқаровий, хизмат ҳамда жанговар қурол турлари таснифланган. Фуқаролар фақат фуқаровий, хусусан, ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларидан фойдаланишади. Бундан ташқари, пневматик, яъни тирдан фойдаланиладиган қуроллар ҳам ушбу қонун асосида тартибга солинади.

    Фарруҳ Дадахўжаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси  

    «Ҳамма фуқаролар ҳам қуролдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас»

    Сенаторнинг айтишича, қонунга кўра, барча фуқаролар қуролдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

    «Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган, қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, жиноий жазони ўтаётган ва ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилган фуқаролар қуролдан, овчиликдан фойдаланишига рухсат берилмайди. Бунинг баробарида, жамоат, белгиланган бошқарув тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этган ёки ов қоидаларини бузган, баданга енгил шикаст етказган ва гиёҳвандлик воситаларини, уларга ўхшаш воситаларни ёки психотроп моддаларни унча кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаган, олган, сақлаган ҳамда ташиган ёки жўнатгани учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаролар ҳам ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини ишлатиши мумкин эмас», — дейди Фарруҳ Дадахўжаев.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга асосан ов қуролига эгалик қилиш учун фуқаролар тиббий текширувдан ўтказилади.

    «Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонун қабул қилиниши мамлакатимизда қурол муомаласининг ҳуқуқий асосларини белгилаш, умуман олганда, қуролни тўғридан-тўғри ишлатишга эмас, аксинча, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади», — дея сўзларига якун ясайди сенатор.

    01.07.2019, 18:12   Изоҳ (0)   19659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    DTМ: Жорий йилда тест синовлари кузатувчиларига кунига 200 минг сўмдан ҳақ тўланади

    01.07.2019, 18:08

    Аҳмадбойнинг янги иши: яна 170 га яқин жабрланувчи судда кўрсатма беради

    01.07.2019, 17:59

    Сўз эркинлиги — бировни ҳақорат қилиш дегани эмас. Комил Алламжонов блогерлар ўртасидаги зиддиятга муносабат билдирди (видео)

    01.07.2019, 17:33

    Фарғонада 72 ёшли эркак талаба бўлиш истагида ОТМга ҳужжат топширди

    01.07.2019, 17:21

    Тақиқланган ташкилотларга аъзолиги учун қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки шахс Афғонистонда ушланди

    01.07.2019, 17:07

    Қобулжон Аҳмедов «Ёшлар» телеканали директори этиб тайинланди

    01.07.2019, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.