Ўзбекистонда тақиқланган ташкилотларга аъзолиги учун қидирувда бўлган икки шахс Афғонистонда ушланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Қувват Ярашев «Дарё»га маълум қилди.
Бухоро шаҳридаги «Ширбудин» кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган Н.М. ҳамда Вобкент тумани, Халач қишлоғида рўйхатда турувчи, 1982 йилда туғилган Б.Ш.лар Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан қидирувда бўлган.
Улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа та’қиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ҳамда иштирок этиш), 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) ва 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 3-қисмида кўрсатилган жиноятлар содир қилинган.
Бу икки шахс Афғонистондан экстрадиция қилинган ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)