Қозоғистонлик ҳарбийлар шаҳар яқинида жойлашган ҳарбий омборда содир бўлган ёнғин ва портлашлардан қолган ўқ-дориларни утилизация қилиш бошланди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
24 июнь куни 44,3 минг аҳоли яшайдиган Арис аҳоли пунктидаги қурол-аслаҳа омборида ёнғин бошланиб, портлашни юзага келтирган эди. Уч киши, жумладан, икки нафар ҳарбий хизматчи вафот этган. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган ва 27 июнь куни уларга ўз уйларига қайтиш рухсати берилган.
«Мудофаа вазирлиги Туркистон вилоятининг Арис шаҳрида бугун портловчи бўлмаган ўқ-дорилар қолдиқларини йўқ қилиш ишлари бошланган. Ишлар соат 9:00 дан 18:00 гача олиб борилади», — дейилади идоранинг хабарида.
Утилизация ишлари билан Қуролли Кучларнинг муҳандислар бўлинмалари шуғулланади.
Ўқ-дорилар қолдиқлари арсенал ҳудудида йўқ қилинади, қолган қисми эса Арис шаҳридан 60 километр шимолга олиб борилиб, белгиланган тартибда «КазАрсенал» полигонида портлатилади.
Изоҳ (0)