28 июнь куни Россиянинг Ленинград вилоятида истиқомат қилувчи ўзбекистонлик пичоқ орқали етказилган оғир жароҳатлар оқибатида вафот этди, деб хабар беради Repost.
28 июнь соат 18:00 ларда Всеволожск туманида жойлашган дўконларнинг бирида йигитча пичоқ билан Ўзбекистон фуқаросига ташланиб қолган. Видеодан кўриш мумкинки, аввалига улар муштлашган ва шундан сўнг орага совуқ қурол аралашган.
Нохуш ҳодисага дўкон ташқарисида содир бўлган келишмовчилик сабаб бўлган. Йигит скутерда кетаётган бўлган ва пиёдалар йўлаги орқали ўтаётган эркакка йўл бермаган. У эса йигитчага танбеҳ берган. Келишмовчилик шундан келиб чиққани айтилмоқда.
Жароҳат олган шахс зудлик билан шифохонага етказилган, бироқ уни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, эркакка камида уч маротаба пичоқ билан жароҳат етказилган.
Изоҳ (0)