Вазирлар Маҳкамаси 25 июнда «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-сон қарорни қабул қилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси.
Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъэктлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт.
ДСҚ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида 2018 йил ноябрь — 2019 йил июнь ойларида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштириш бўйича тажриба ўтказди. Унинг натижалари маъқулланиб, ҳукумат қарори билан:
2019 йил 1 июлдан бошлаб ЭҲФдан фойдаланиш ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий эканлиги белгиланди;
ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» давлат унитар корхонаси электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди;
Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова) тасдиқланди.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26 июндан кучга кирди.
Изоҳ (0)