Канаданинг Альберт провинциясидаги Вермилион музейи сайёҳлар орасида жуда ҳам машҳур эмас. Ўз номини у Канаданинг худди шундай номга эга бир гуруҳ оролларидан олган. Табиатнинг ушбу ажойиб бурчаги Banf миллий паркининг бир қисми ҳисобланади. Археологларнинг аниқлашича, бу ерда 10 минг йил аввал одамлар яшаган, дея ёзади Travel Ask.
Муассасанинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, у ташриф буюрувчиларга бу ерда яшаган қадимги одамларнинг турмуш тарзи ҳақида ҳикоя қилади. Бино эса уларнинг уйини акс эттиради. Музейда нафақат маҳаллий аҳоли тасвирланган, балки ўша даврда қишлоқ хўжалиги, дўконлар ва савдонинг кўриниши қандай бўлгани ҳам ёритилган. Шуни таъкидлаш керакки, музейда кўплаб коллекциялар мавжуд. Бироқ 70 йиллардаги маҳаллий меҳмонхоналардан бирининг ёпилиши натижасида музей томонидан мерос қилинган эски сейф алоҳида аҳамиятга эга.
Аслида, оғир металл сақлаш жиҳози қулфланган ва ҳеч ким унинг ичида нима борлигини ва қандай очишни билмас эди. Ўнлаб йиллар давомида музей ходимлари ишлаб чиқарувчилар, мутахассислар, темирчиларни таклиф қилиб, уни очишга уринди. Музей вакиллари ҳатто саёҳатчилар учун хавфсиз турдаги кўнгилочар тадбирларни уюштириб, уни очиб кўриш ҳақида танлов эълон қилди. Бироқ, буларнинг ҳаммаси фойдасиз эди, катта сейф ўз сирларини сақлаб қолди.
Июнь ойида эса музейга 36 ёшли Стивен Миллс исмли сайёҳ ташриф буюрди. У шаҳарга болалари ва рафиқаси билан келган эди, лекин у келган кун музей ишламади. Шунда табдбиркор оила бошлиғи шу ерлик кўнгиллилардан бири билан келишди ва ичкарига кичик экскурсия уюштирди. Экскурсия давомида сейф ҳақида гап кетди. Сайёҳ эса кутилмаганда уни очишга муваффақ бўлди.
Ҳамма ҳайратга тушди дейишнинг ўзи камлик қилади. Стивеннинг ўзи 60 гача бўлган рақамларга қараган, кейин эса механизмга қулоқ солган ҳамда оддий рақамлар комбинацияси, яъни 20-40-60 ни терган. 3 марта ўнгга, 2 марта чапга ва яна 1 марта ўнгга бураган. Сейфнинг эшиги очилганида ўзи ҳам ҳайрон бўлганидан ортга тисарилди.
Сейфнинг ичида бир официантга тегишли бўлган қайдлар қоғози, 77—78 йиллардаги газеталар, шунингдек, меҳмонхона квитансияси бор экан.
Изоҳ (0)