Европада аномал иссиқ ҳаво туфайли 29 июнь куни 8 киши ҳалок бўлди. Ву ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, юқори даражадаги об-ҳаводан энг кўп Франциядагилар азият чеккан, бу ерда 4 киши ҳалок бўлди. Италия ва Испанияда эса 2 кишидан ҳалок бўлган.
28 июнь куни Францияда синоптиклар инсоният тарихидаги мутлақ рекорд даражадаги ҳароратни қайд этган.
Галларг-ле-Монтюе коммунасидаги термометр Цельсий шкаласи бўйича +45,9 даражагача кўтарилган.
Бундай аномал иссиқлик, шунингдек, Италия ва Францияда кенг кўламдаги ўрмон ёнғинларига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)