27 июнь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан 53 нафар фидойи журналистни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар беряпти.
«Дарё» мухбирига кўра, тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Зафар Рўзиев вилоятда фаолият юритаётган жонкуяр журналистларни байрам муносабати билан самимий муборакбод этиб, қалам аҳлининг меҳнатини қадрлашини таъкидлаб ўтган.
— Сиз азиз журналистларни қанча табрикласак, қутласак кам, — деди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – Боиси, ушбу касб эгалари шунга муносиб. Журналистлик ўта машаққатли касб эканлигини дилдан ҳис этамиз. Ва сизнинг меҳнатингизни доимо қадрлаймиз.
Зафар Рўзиев тадбир давомида вилоятда фаолият юритиб келаётган журналистларнинг 53 нафарини фидойилиги, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаб, журналистларнинг ҳар бирига Қарши шаҳрида ишлаб чиқарилаётган телевизорлардан совға қилди. Тақдирланган фаол журналистлар орасида «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев ҳам бор.
Тадбир бир пиёла чой устида давом этди.
Изоҳ (0)