Испанияда 39 килограмм кокаинни олиб ўтишда гумоланиб Бразилия Ҳарбий-ҳаво кучлари сержанти қўлга олинди, деб хабар беради Meduza.
38 ёшли Маноэл Силва Родригес 25 июнь куни Севилия аэропортида қўлга олинган. У Осакада ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этиш учун йўл олган Бразилия перзидентига ҳамроҳлик қилган. Президентнинг ўзи алоҳида самолётда учган ва Лиссабонга ёқилғи масаласида қўнган.
Бразилия президенти Жаир Болсонару ўзининг гуруҳи катта миқдордаги гиёҳванд моддаларни ташишга алоқаси йўқлигини билдирган. Президент содир бўлган воқеани тергов қилиш ва айбдорларни жазолаш лозимлигини талаб қилди.
Изоҳ (0)