Германиянинг Кассел округи маъмумий бошқармаси бошлиғи Вальтер Любкени ўлдиришда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди, деб хабар беради Meduza.
Ангела Меркелнинг Христиан-демократлар иттифоқи партиясига аъзо бўлган Вальтер Любке 2 июнь куни ўз уйида отиб кетилган эди. 15 июнь куни қотилликда гумонланиб 45 ёшли Штефан Эрнст исмли шахс қўлга олинган. Экспертиза натижаларига кўра, унинг ДНКси Любкенинг кийимидан топилган намуналарга мос келган.
25 июнь куни Эрнст ўз айбини тан олган. Янги қўлга олинганлар эса қотилга қурол сотиш бўйича гумонланмоқда. Социолог Маттиас Квентнинг сўзларига қараганда, мазкур ҳолат 1945 йилдан буён экстремистлар томонидан амалдорнинг биринчи бор ўлдирилиши ҳисобланади.
Вальтер Любке 2015 йилнинг кузида оммавий равишда муҳожирлар учун «очиқ эшиклар» сиёсатини қўллаб-қувватлагани билан машҳурликка эришган эди.
Изоҳ (0)