АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Эрик Трамп Чикагодаги коктейл-барнинг хизматчиси унга қараб туфлаганини маълум қилди. Аёл АҚШ махфий хизмати томонидан қўлга олинган, деб хабар берди «Вести.ru».
Эрик Трамп аёлнинг ҳаракатарини «ёқимсиз» деб баҳолаган ҳамда унинг асаб тизимида муаммо борлигини таъкидлаган.
Кичкина Трампнинг фикрича, туфлаган аёлнинг ортида ўз тарафдорларини отасига қарши қайровчи демократлар турибди.
Америка президенти ўғлининг қайд этишича, мана шундай одамларнинг жаҳлини кўрсатиши республикачиларнинг қўли устун келаётганидан далолат.
Изоҳ (0)