• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғоналик фермерга туман прокурорининг оғзаки топшириғи билан буғдой ўриш учун комбайн берилмаётгани ростми?

    «Дарё»га Фарғона вилояти, Бувайда туманидаги «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги (ҳозирда тугатилган) раҳбари мурожаат қилиб, унга туман прокурорининг оғзаки топшириғи билан аллақачон пишиб, етилган буғдойни йиғиштириб олиш учун комбайн берилмаётганини маълум қилди. Мазкур ҳолатни батафсил ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Фарғонанинг ушбу туманида бўлди.

    «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги раҳбари Равшанбек Имомов.

    «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги раҳбари Равшанбек Имомов.
    Фото: «Дарё»

    Равшанбек Имомов раҳбарлигидаги «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги ерлари «Тошкент–Андижон» йўли ёқасида жойлашган. Пахта-ғаллага ихтисослашган хўжаликда қўшимчасига 25 бош қорамол парвариш қилиняпти. Дала шийпони, ерга ишлов бериш учун техникалари мавжуд. Қарийб 36 гектар ерга пахта, 28,70 гектар ерга буғдойнинг «Аср» нави экилган.

    Айни пайтда, барча фермерлар 2019 йил ғалла ҳосилини ўз вақтида ўриб-йиғиб олиш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган шартнома режасини қисқа муддатларда бажариш тараддудида. Режани бажарган деҳқонлар ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаб, шудгорлаб, такрорий экин экиш ишларига киришган. Қисқаси, бундай пайтда деҳқон учун ҳар бир кун, соат ғанимат.

    «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги техникалари.

    «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги техникалари.
    Фото: «Дарё»

    Лекин «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги далаларидаги буғдой пишиб, тўкилиш жараёнига келган бўлса-да, ҳалигача комбайндан дарак йўқ.

    — Буғдойим чиллаки. Аллақачон пишган. Аслида 10 июндан кечикмай ўримга тушишимиз керак эди. Негадир прокурор буғдойни ўриб, топширишимга тиш-тирноғи билан қарши бўлмоқда. Донни бошқа фермернинг номидан топширишга рози бўлсам, кейин рухсат беришар экан. Ўтган йилнинг кузидан то шу кунгача унинг парваришини ўзим қилдим. Вақтида сувини қўйдим, вақтида ўғит солдим. Давлатдан бу йилги ғалла учун фақат уруғлик дон олганман холос. Қолган ишлар учун 25 миллион сўмдан ортиқ ўз маблағимни сарфладим. Шунча харажат, шунча меҳнат қилиб, энди бошқа фермерга бериб юборавераманми ҳосилни? Бугун ҳудудимиздаги охирги фермернинг буғдойига комбайн тушди. Эртага комбайнлар бошқа ҳудудга ўтиб кетади», – дейди «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги раҳбари Равшанбек Имомов.

    Далада ўрилмай қолган буғдой.

    Далада ўрилмай қолган буғдой.
    Фото: «Дарё»

    Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан олинган маълумотга кўра, фермер хўжаликлари отрядларга бириктирилган. Ғалла отрядлари томонидан ўрим навбати билан амалга оширилиши белгиланган. Яъни, битта фермер хўжалиги далаларидан шартнома режасига етарли миқдорда буғдой ўриб олинади. Режа бажарилгач, ғалла отряди комбайнлари билан бошқа хўжаликнинг буғдойини ўргани ўтиб кетади. Чунки бошқа хўжаликлардаги пишган ғалла ўрилиши ва улар ҳам режани тўлдириши керак. Ҳудуддаги барча хўжаликлар ўз режасини бажариб бўлгач, комбайнлар яна қолиб кетган майдонларни ўришга киришади. Фермер хўжаликларининг кетма-кетлиги қуръа ташлаш йўли билан аниқланади.

    — «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги 10-отрядга бириктирилган. Буғдой ўримига тушилаётган пайтда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида отряд раҳбари Ғайратжон Мамажонов қуръа ташлаш йўли билан кимнинг буғдойи нечанчи ўринда ўрилишини аниқлаб берган. Ўшанда фермер хўжалиги раиси Равшан Имомовга 2-ўрин тушди. Ҳозир ҳудудимиздаги барча фермерларнинг буғдойи ўриб бўлинди. «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги туман прокурорининг протести билан тугатилиб, бошқа фермерга қўшиб юборилган. Улар буғдойни ўриб, топширгани билан онлайнда кўринмайди. Бошқа фермернинг номидан топширишга эса рози бўлишмаяпти. Шу муаммони катталар ҳал қилиши керак. Бизда комбайн тайёр, рухсат беришса бўлди», – дейди «Мадад» ММТП раҳбари Ғолибжон Усмонов.

    Аслида муаммонинг тарихи узун экан. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 12 январдаги 16-сонли қарорларига асосан тумандаги фермер хўжаликлари мақбуллаштирилган. Мақбуллаштириш жараёнида «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги ерлари «Лазизбек Бойтуманов» ва «Зуҳриддин ишончи» фермер хўжаликларига қўшиб юборилган. Бу қарордан норози бўлган фермер хўжалиги раҳбари ерларини қайтариб олишга астойдил ҳаракат қилган. 2019 йилнинг 4 февраль куни Бувайда тумани ҳокимининг 591-сонли қарори асосида «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалигини яна қайтадан ташкил этишга эришган. Шу даврда ҳам ғалла парваришини, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган. Қарийб 36 гектар ерга чигит эккан.

    Далада ўрилмай қолган буғдой.

    Далада ўрилмай қолган буғдой.
    Фото: «Дарё»

    Орадан маълум вақт ўтгач, яъни 2019 йил 14 май куни туман прокурори бу қарорни бекор қилиш ҳақида 11-19–сонли «Туман ҳокимининг 04.02.2019 йилдаги 591-сонли қарорини бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида» протест киритган. Туман ҳокими эса 2019 йил 25 майда 5526-сонли қарор чиқариб, бу протестни қаноатлантирган. Ҳамда 4 февралдаги 591-сонли қарорининг 1-иловасини ўзгартирган. Шундай қилиб, «Зуҳра–Мадина» фермер хўжалиги бир йилда икки марта тугатилган. Лекин расман тугатилгани билан амалда бошқа фермер хўжаликлари каби зиммасидаги барча вазифаларни вақтида бажарган. Ғалла етиштирган, чигит экиб, уни ҳозиргача парваришлаб келган. Хирмон кўтариш вақти келганда, бир йиллик меҳнатига куйган деҳқон ўзи етиштирган ҳосилни бошқаларнинг номидан топширишга рози бўлмаяпти. Оқибатда, 28,70 гектар ердаги ғалла, қарийб 36 гектар ердаги пахта аросатда қолиб кетган.

    Кечувда отлар алмаштирилмайди, дейишади. Чигит экиб, парваришланадиган, ғалла ўриб-йиғиладиган долзарб паллада фермер хўжалигини тугатишдан кимга фойда? Шунча меҳнат қилган, маблағ сарфлаган, ғалладан мўл ҳосил етиштирган фермернинг (ҳозирда собиқ) тақдири нима бўлади? Далада эса 30 гектарга яқин ўрилмаган буғдой ётибди. Аслида, буғдой пишганидан сўнг қисқа муддатда йиғиштириб олинмаса, бошоқдаги дон тўкила бошлайди. Ҳосилнинг баракаси кетади. Қолаверса, буғдойни тезроқ ўриб, ерни такрорий экинга тайёрлаш керак.

    Туман ҳокимлиги, сектор раҳбари бу муаммога зудлик билан ечим топмаса, вазият тобора чигаллашиб бораверади.

    «Дарё» яна бу мавзуга қайтади.

    27.06.2019, 14:28   Изоҳ (0)   41439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ёзувчи афсонавий «Мушкeтёрлар» сагасининг давомини чоп этди

    27.06.2019, 14:05

    Арис станциясида халқаро йўналишдаги поездлар ҳаракати қайта тикланди

    27.06.2019, 13:54

    «Беруний» метро бекатида 28 ёшли йигит рельсга йиқилиб кетди

    27.06.2019, 13:43

    Тошкент — кайфда!

    27.06.2019, 12:05

    Тошкентнинг қоқ марказидаги хиёбонга яланғоч эркак ва аёллар манекенлари ўрнатилди (фото)

    27.06.2019, 11:05

    Тошкентда 66 мингдан ортиқ замонавий урналар пайдо бўлади (фото)

    27.06.2019, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Жавоҳир Синдоров мусобақа билан хайрлашди, Нодирбек Абдусатторов эса плей-офф йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 31 июл, 10:30

    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим?

    Реклама | 31 июл, 10:30

    Европа Иттифоқида октябрь ойидан бошлаб янги чегара назорати тизими ишга туширилади

    Дунё | 31 июл, 10:29

    Ўзбекистонда йил бошидан бери самолётда 5 та ўлим қайд этилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 10:21

    Учаётган самолёт йўловчининг буюми сабабли ортга қайтди

    Дунё | 31 июл, 10:12

    “Дунё гўзали 2025” танловида ким ғолиб бўлди ва у ҳақда нималар маълум?

    Шоу-бизнес | 31 июл, 09:47

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир”нинг энг қиммат футболчиси

    Спорт | 31 июл, 09:40

    ФҚБ: Трампнинг Россия билан алоқаларига оид махфий ҳужжатлар топилди

    Дунё | 31 июл, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.