Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев “ЦСКА”дан Туркиянинг “Башакшеҳир” клубига трансфер қилинди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи истанбулликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи — 7,5 миллион евро. Бу орқали Файзуллаев “Башакшеҳир” таркибидаги энг қиммат футболчига айланиб олди.

Transfermarkt портали “Башакшеҳир”нинг умумий қийматини 63 миллион еврога баҳоламоқда. Таркибдаги энг қиммат футболчи эса жамоанинг янги футболчиси — Аббосбек Файзуллаев. Портал ўзбекистонлик вингернинг қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Қизиқарли томони шундаки, иккинчи поғонадан Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир футболчиси Элдор Шомуродов жой олган. Ҳужумчининг қиймати 5 миллион еврога тенг. Кучли учликка ганалик марказий ҳимоячи Жером Опоку якун ясаган. Унинг ҳам қиймати 5 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Башакшеҳир”нинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:
- Аббосбек Файзуллаев — 8 миллион евро
- Элдор Шомуродов — 5 миллион евро
- Жером Окопу — 5 миллион евро
- Фести Эбоселе — 4,6 миллион евро
- Берат Ўздемир — 4,2 миллион евро
- Кристофер Опери — 3,8 миллион евро
- Юсуф Сари — 3,8 миллион евро
- Деви Зельки — 3,5 миллион евро
- Мигел Креспо — 3,2 миллион евро
- Лео Дуарте — 3 миллион евро
Маълумот учун, “Башакшеҳир” ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 54 очко билан 5-ўринни эгаллаган. Клуб янги мавсум Европа Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичида иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)