АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрондаги вазиятни муҳокама қилиш учун Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига боради, деб хабар берди «Эхо Москви».
Майк Помпеонинг таъкидлашича, гап шунингдек, Осиё ва Европада Эронга қарши коалицияни шакллантириш ҳақида ҳам бормоқда.
Бугун Вашингтон Эрон ислом республикасига қарши санкцияларни қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Икки мамлакат муносабатлари Эрон томонидан Америка учувчисиз самолёти уриб туширилганидан сўнг кескинлашди.
Изоҳ (0)