Индонезиянинг Ямден оролида жойлашган Банда денгизида 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Зилзила маркази Саумлаки шаҳридан 288 километр шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи эса 208 километр чуқурликда бўлган.
Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Шунингдек, Индонезия шарқидаги Янги Гвинея ороли Папуа провинциясида ҳам 6,1 магнитудали зилзила қайд этилган.
Изоҳ (0)