Исломий инқилоб қўриқлаш корпуси ҳаво кучлари қўмондони генерал Амир Али Хожизода эронликлар томонидан уриб туширилган америкалик учувчисиз самолёт билан бирга АҚШнинг разведкачи самолёти ҳам учганини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Қўмондоннинг айтишича, разведкачи самолёт учувчисиз самолётга жуда яқин бўлган. Эрон ҳарбий кучлари уни уриб тушириши мумкин эди.
«Лекин биз бундай қилмадик», — дейди генерал.
У, шунингдек, учувчисиз самолётни уриб тушириш орқали Эрон АҚШ террористик кучларини огоҳлантирганини айтди.
Изоҳ (0)