• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    23 июнь куни Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбариятига келганига 30 йил тўлди (видео)

    Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбариятига келганига бугун, 23 июнь куни 30 йил тўлди. Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги жамғарма ўз Telegram-каналида маълум қилди.

    Фото: Ислом Каримов жамғармаси

    Фото: Ислом Каримов жамғармаси

    У 1989 йил 23 июнда Ўзбекистон ССР компартияси Марказий қўмитаси Биринчи котиби этиб тайинланган эди. Совет Иттифоқи республикаларини идора этиш амалиётига мувофиқ, Каримов Коммунистик партиянинг Сиёсий бюроси ҳамда шахсан СССР давлат бошлиғи Михаил Горбачёв тасдиқлагач, партия етакчиси сифатида Ўзбекистон ССР раҳбари вазифасига киришди.

    Ўша кезлар собиқ Совет Иттифоқида, жумладан, Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий вазият ўта оғир бўлгани барчага маълум.

    Ўзбекистон ССР ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси бўйича Совет Иттифоқида сўнгги ўринларда эди. Миллий ва этник зиддиятлар эса вазиятни янада мураккаблаштирган эди.

    1989 йилнинг май июнь ойларида Фарғона вилоятида «Фарғона воқеалари» деб аталган оммавий тўқнашувлар рўй берди. Оқибатда, расмий маълумотларга кўра, 100 дан зиёд киши қурбон бўлди, 735 та турар жой, 28 та давлат объекти ҳамда 275 та автотранспорт воситаси ёқиб юборилди.

    Бошқа қатор вилоятларда ҳам вазият нотинч эди. Одамларни тартибсизликка ундовчи кучлар ҳаракатга тушиб қолганди.

    Москвадаги СССР раҳбарияти Ўзбекистон ССРдаги вазиятни изга солмоғи талаб этилар эди. Минтақада ҳолат ўта қалтис эканини яхши англаган Москва ўша кезлар республика вилоятларидан бирини бошқараётган ақлли, кучли ва шижоатли етакчига ишонч билдирди. Қайд этиш жоизки, Қашқадарё вилояти Ислом Каримов раҳбарлик қилган 3 йил ичида жадал ривожлана бошлади. Каримов вилоятда ишни тўғри йўлга қўйиб, қисқа муддатда уни юқори поғоналарга кўтаришга муваффақ бўлди.

    Москва Каримов номзодини танлар экан, у шунчаки республикани идора этиб қолмай, йиғилиб қолган жиддий муаммоларни ҳал қилишига ишончи комил эди.

    Ислом Каримов бутун фаолияти давомида юксак натижаларга эришди – СССР ҳудудида республиканинг энг ёш молия вазири (1983—1986) бўлиб қолмай, ҳали Совет Иттифоқи ҳукмфармолик қилиб турган даврда (1990 йилнинг марти) иттифоқдош республиканинг биринчи Президенти ўлароқ бутун СССР миқёсида фавқулодда қадам ташлади.

    Ислом Каримов ўша даврни шундай хотирлаган эди:

    «1989 йилнинг июни. Таҳликали кезлар эди. Фарғона, Қўқон, Қувасой, Гулистон, Паркент, Бўкадаги қирғин-у ёнғинлар... Фитна-фасод дарвозаси ланг очилиб кетган эди гўё. Мамлакат бўйлаб ёйилган қудратли тўлқин мутелик замонининг жамики дов-дастгоҳини ўз домига тортди. Ҳукумат вазиятни идора қилолмай қолди.

    Бошбошдоқликка чек қўйиб, жар ёқасидаги республикани ҳалокатдан сақлаб қолишга қодир инсон қидирилаётган эди. Пировардида менга мурожаат қилишди. Ўша паллада нафақат менинг карьерам, таъбир жоиз бўлса, бутун ҳаётим гаровга қўйилганини яхши англар эдим. Баландпарвозликка йўйманг, аммо «халқ мени тўғри тушунади ва албатта қўллаб-қувватлайди» деган ишонч менга куч бағишлади.

    10 ёки 11 июнь куни, аниқ эсимда йўқ, Сиёсий бюро Ўзбекистон компартияси Марказий Қўмитаси Биринчи котиби масаласини кўраётган эди. Муҳокама наинки танқидий, ҳатто беписанд руҳда ўтарди. Беўхшов луқмалар, номақбул мулоҳазалар. Ўшанда мен минбардан Горбачёвга қарата: «Михаил Сергеевич! Менинг номзодимни олиб ташланг. Бу ерда кимгадир ёқмаётганга ўхшайман. Рафиқ Нишоновни яна олти ойча лавозимида қолдиришни таклиф этаман. У вазиятни тартибга солганидан сўнг бугунги масалага қайтиш мумкин. Энди эса менинг кетишимга ижозат беринг», дедим. Горбачёв мени олиб қолишга уринди. Мен эса: «Кўндиришга ҳаракат қилманг. Менга ҳаммаси кундек равшан. Кетишимга ижозат беринг», дедим. «Бўпти, шунга қарор қилибсиз, кетаверинг», деди у. Мен Тошкентга учдим. Заводга қайтишга қарор қилгандим.

    Бироқ орадан икки кун ўтиб, уйимга Нишонов қўнғироқ қилди ва Москва менинг биринчи котибликка кўрсатилишимга розилик берганини айтди. 23 июнь куни Ўзбекистон компартияси МҚ пленуми бўлиб ўтди ва унда мен Биринчи котиб лавозимига сайландим».

    Ислом Каримов зиммасига юкланган масъулиятни мудом чуқур ҳис этди, ҳамиша кўксини ўз халқи манфаатлари йўлида қалқон қилди. Инсоний фазилатлари, ватанпарварлик ва оддий инсонлар талаб-эҳтиёжини англай билиш хислати туфайли Ислом Каримов тарих саҳифаларидан ўз халқини мустақиллик сари бошлаган етакчи сифатида ўрин олди.

    Каримов кучли давлат барпо қилди, анъаналар, диний ва тарихий обидаларга қайта ҳаёт бахш этди. У аждодларга муносиб эҳтиром кўрсатди. Ўз она Ватанининг маданияти ва тарихини чуқур билган ҳолда, ёш давлатнинг миллий ва маданий ўзлиги ғояларини яратиб, ҳаётга татбиқ эта олди. Унинг қатъий маслаги ва машаққатли меҳнати туфайли ўзбек халқи ўзлигини англади. Ислом Каримов ўз Ватани, халқини севар эди. Одамлар унинг сиймосида уларнинг ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммасига олган ота тимсолини кўрди. Ушбу ўзаро самимий эҳтиром бугун ҳам давом этмоқда, ва Биринчи Президентларини унинг она шаҳри Самарқандда зиёрат этаётган юзлаб инсонларнинг хайрли дуоларида намоён бўлаётир.

    23.06.2019, 17:48   Изоҳ (0)   128157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ислом Каримов қандай оилада дунёга келган? Президент бўлгунига қадар қандай йўлни босиб ўтган?

    30.01.2019, 15:00

    «Гўёки Ислом Каримов ҳозир залга кириб келадигандек». Беш йил аввал Шавкат Мирзиёевга президент вазифасини бажариш юклатилган эди. Тарихий мажлисдан репортаж

    08.09.2021, 07:52

    Фото: Қорга ботган Ислом Каримов

    26.12.2021, 16:14

    «У билан бирга юриб етолмасдик, жисмонан жуда бақувват инсон эди». Қашқадарёдаги собиқ ҳоким Ислом Каримов ҳақида

    30.01.2022, 21:44

    «СССР қулашига ташқаридан ҳам таъсир бўлган. Аммо бунга тизимнинг ўзи бош айбдор эди». Ислом Каримов тузум таназзули ва Горбачёв ҳақида (видео)

    31.08.2022, 19:20

    Ислом Каримов вафотига олти йил. Ўзбекистон биринчи президенти фонди мазкур сана муносабати билан видео эълон қилди

    02.09.2022, 13:27

    “Ислом Каримов билан 7-8 соат гаплашиб, бошим айланиб кетган”: Нурали Қобул билан суҳбат

    11.11.2023, 20:00

    “Ислом Каримовнинг энг катта хатоси шу бўлган” — ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст валюта конвертациясининг ёпилиши ҳақида

    29.01.2024, 11:01

    “Ислом Каримов амалдорлар бир–бири билан қуда бўлишини ёмон кўрарди” — Мурод Муҳаммад Дўст

    29.01.2024, 15:39

    Каримов ва Раҳмон ўртасидаги қарама-қаршилик: зиддият тарихи

    20.02.2024, 20:15

    Ислом Каримовнинг ОАВ ва журналистларга муносабати қандай бўлган? Собиқ президент матбуот котиби билан суҳбат

    27.03.2024, 17:48

    “Террорчиларни аҳолидан фарқлаб олишимиз қийин кечган”. Сариосиё воқеаларида қатнашган ҳарбийлар ҳикояси

    29.08.2024, 11:15

    “Тиланглар тилакларингни, президент бу гапни бошқа айтмайди!”: Ислом Каримов билан боғлиқ қизиқ воқеалар

    02.09.2024, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.