Самарқанд шаҳри хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус тактик машғулот ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова «Дарё»га маълум қилди.
Машғулотлар давомида олиб қочилган транспорт воситасини қидириш, ўта хавфли, қуролланган жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ва уларнинг жиноий ҳаракатларини тўсиш, ўта хавфли жиноятчиларни қуролсизлантириш ва ушлаш учун зарур шарт-шароит яратиш, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича амалий машқлар ўтказилди.
Машғулотга Ички ишлар идоралари, Миллий гвардия, Марказий ҳарбий округи бўлинмалари, Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги хизмати, Чегара қўшинлари, Божхона бошқармаси, Самарқад шаҳар Ҳокимият вакиллари ва жамоатчилик вакиллари ҳамда соғлиқни сақлаш хизмати жалб этилган.
Изоҳ (0)