Ўзбекистоннинг маданий бойликлари 2021 йилда Луврда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вакиллари ва Clone Cultural Properties инновацион маркази экспертлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Учрашувда Токио санъат университети профессори Масааки Миясако ва Япониянинг Илм-фан ва технологиялар агентлиги президенти Мичинари Хамагучи иштирок этиб, 3D-клонлаштириш технологиялари асосида Ўзбекистоннинг маданий бойликларини нусхани яратиш ва йўқолган қисмларини қайта тиклаш ишларини амалга оширишга тайёрликларини билдирди.
Ўз навбатида, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати масъул вазирлик ва идоралар билан ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштиришда кўмаклашади.
Изоҳ (0)