Москвада метронинг «Электрозаводская» бекати яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, пичоқбозлик оқибатида Марказий осиёлик меҳнат муҳожири ҳалок бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хабар қилишича, мигрантлар маст ҳолатда ўзаро жанжаллашган.
Муштлашувда 4 киши иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Улардан уч нафари турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, яна бири эса олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқламоқда.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)