Украина президенти Владимир Зеленский президент администрациясидаги ўзининг иш кабинети бўйлаб экскурсия уюштирди, деб хабар беради Tengrinews.
Видео аввалида мамлакат раҳбарининг матбуот котиби Юлия Мендель Зеленскийнинг президент спикерлигига номзодлар билан суҳбатлашаётган хонани кўрсатган.
Шундан сўнг Зеленскийнинг ўзи пайдо бўлиб, журналистлар билан саломлашган ва уларни ўз кабинетига таклиф қилган.
Айрим киевликлар иссиқ сувсиз ўтирганини таъкидлаган журналистлар президент администрациясида иссиқ сув бор ёки йўқлиги билан қиззиққан. Жўмракни очган президент бу ерда «совуқ сув» оқаётганини маълум қилган.
Шунингдек, Зеленский президент администрацияси биносидан бошқа жойга кўчмаса ақлдан озиб қолишини билдирган.
Изоҳ (0)