Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. «Оқ қишлоқ» маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб, жароҳат етказган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йилнинг 18 июнида содир бўлган. Оқибатда О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)