«Ўзбекнефтгаз» ва Gas Project Development Central Asia компаниялари томонидан ташкил этилган Natural Gas-Stream қўшма корхонаси Ўзбекистон шимоли-шарқида газ қазиб олишга 700 миллион доллардан зиёд миқдорда сармоя киритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Лойиҳада Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўзлаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига кўра, киритилаётган сармоя ҳажми 701,4 миллион долларни ташкил этиб, унинг 243,4 миллион доллари ҚК шахсий маблағлари, 458 миллион доллари эса чет эл инвестицияларидан иборат.
Қазиб олиш бўйича лойиҳавий қуввати 1,633 миллиард куб метр табиий газ, 94,5 минг тонна газ конденсати, 80 минг тоннага яқин ёнилғини (бензин, керосин, суюлтирилган газ) ташкил этади. Қазиб олинаётган барча газ экспорт қилинади.
Natural Gas-Stream ҚК 2016 йилда Устюрт ҳудудида геологик разведка ишларини ўтказиш ва газ қонларини ўзлаштириш учун ташкил этилган. Ўзбекистон томонидан «Ўзбекнефтгаз»дан ташқари, «Муборакнефтгаз» ва «Устюртгаз», хориждан эса «Газпром» тузилмаларидан ташқари, Кипрда рўйхатга олинган Altmax Holding компанияси таъсисчи ҳисобланади. Компаниялар улуши тўғрисида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)