Ғарбий Қозоғистон вилоятидан ўтувчи «Уралск—Ақтўбе» трассасида 18 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 16.30 да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳодиса оқибатида автомобилни бошқариб кетаётган 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консуллиги Қозоғистон ИИВ ва унинг ушбу вилоятдаги бўлинмалари билан алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг яқинларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)