Япония парламенти болалар учун жисмоний жазодан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, энди жисмоний жазо бутунлай тақиқланади. Бироқ жарималар ҳали келишилмаган.
Ижтимоий ходимларга эса эндиликда оиладаги зўравонлик ҳолатларига аралашишга кўпроқ ҳуқуқлар берилди.
Ушбу ўзгартиришлар 2020 йил 1 апрелдан кучга киради.
Изоҳ (0)