Нидерландия прокуратураси Малайзиянинг MH17 рейсини бажарган Boeing самолёти 2014 йил июлида Украина шарқида уриб туширилишига алоқадор 4 нафар гумонланувчининг исм-шарифини маълум қилди. Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.
Улар россиялик генерал майор Сергей Дубинский, полковник Олег Пўлатов, полковник Игорь Стрелков (Гиркин) ва украиналик Леонид Харченкодир. Улар халқаро қидирувга берилади.
Донбассда самолёт ҳалокатга учраши бўйича суд 2020 йил март ойига мўлжалланган. Нидерландия расмийлари Россия ва Украинага гумонланувчиларни бериш ҳақидаги сўров билан мурожаат қилмади.
Изоҳ (0)