Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қўмитага шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича расмий баёнот берди.
Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган.
Кейинроқ маълум бўлишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.
Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан суҳбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.
«Ҳурматли ватандошлар! Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида фуқароларни қабул қилиш ишлари ҳар куни амалга оширилишини маълум қиламиз. Қўмита раиси Танзила Норбоеванинг қабул кунлари — ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (хизмат сафарида бўлган кунларидан ташқари)», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)