• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабларда мажбурий форма бўйича иш бошлаб қўйган тадбиркорларга нима бўлади?

    Халқ таълими вазирлигида 2019 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига мурожаат этган бир қатор тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Халқ таълими вазирлиги

    Учрашувда Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамда республиканинг турли ҳудудларидан келган 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

    Суҳбат жараёнида тадбиркорлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори юзасидан оммавий ахборот воситаларида 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мажбурий ягона замонавий формасига ўтилишига доир чиқишлар, улардаги турли хил қарашларга муносабат билдириш сўралди.

    Хусусан, янги 2019—2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун мактаб формаларининг ихтиёрий деб маълум қилингани, шунингдек мажбурий этиб белгиланиш муддати жуда кечга суриб юборилиши ҳақидаги ахборотлар тадбиркорлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини ташкил этишда салбий таъсир кўрсатаётганлиги, сотилган маҳсулотларни ота-оналар қайтариб келаётганлиги ҳам учраётгани, шу билан бирга тадбиркорларнинг аксарияти мазкур ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банклардан кредитлар олганлиги сабабли бундай ҳолат охир-оқибатда уларни банкрот ҳолатига олиб келиши мумкинлиги айтиб ўтилди. Бу эса ўз навбатида жойларда ишчи ўринлар камайишига сабаб бўлади.

    Бундан ташқари, тадбиркорлар қарор билан тасдиқланган форма фасонлари ва уларни тикишда қўлланиладиган матолар ота-оналар томонидан маъқулланаётганлигини билдирди. Жойлардаги учрашувларда ота-оналарнинг аксарияти ушбу формани жорий этиш таклифини маъқуллашаётгани, кимдадир уни сотиб олишга молиявий қийинчилик бўлса, уларга имкон борича тадбиркорлар ёрдам беришга ҳаракат қилаётганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, тадбиркорлар томонидан шу кунга қадар тикилган мактаб формаси савдосини ташкил қилиш жараёнида чин етимларга – бепул, кам таъминланганларга – имтиёзли равишда етказиб бериш бўйича ҳам ташаббус кўрсатиш билдирилди.

    Халқ таълими вазири ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори ўз кучини йўқотмаганлиги, шу билан бирга кўплаб ота-оналар, айниқса кўп фарзандли, эҳтиёжманд оилалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда вазирликка келиб тушаётган эътирозларни инобатга олган ҳолда мажбурий мактаб формасига ўтиш муддатини кечиктириш зарурияти туғилганлиги ҳақида тушунтириш берди.

    Учрашувда 2019—2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарорида белгиланган мактаб формаларидан ташқари бошқа фасондаги формаларни марказлашган ҳолда харид қилишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ота-оналарга жойларда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан белгиланган тадбиркорлар маҳсулотларини харид қилиш бўйича барча мутасадди раҳбарларга кўрсатма берилиши таъкидланди.

    18.06.2019, 20:18   Изоҳ (0)   29948
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда автомобилда қуёшдан сақланган ҳолда юриш учун 20 млн сўмдан ортиқ харажат қилиш зарур. Тўловлар қимматлиги сабаб кўпчилик «тонировка»дан фойдаланмаяпт...

    18.06.2019, 20:05

    Самарқанд тўлиқ туризм шаҳрига айлантирилади. Вилоят ҳокимлиги ва ташкилотлар тарихий жойдан бошқа ерга кўчирилади

    18.06.2019, 19:06

    Президентнинг куёви жойлаган видео оммалашиб кетди ва самимий изоҳларни тўплади

    18.06.2019, 18:34

    Самарқанднинг Булунғур—Жомбой йўлида автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди (фото)

    18.06.2019, 18:34

    Самарқандда фуқаро MAN юк машинасига солярка қуяётганида ёнғин юз берди

    18.06.2019, 18:25

    Maxсус сиртқи бўлимга нима учун квоталар эълон қилинмади, у ёпилдими?

    18.06.2019, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.