Самарқанд вилоятида Б.М. бошқарувидаги MAN русумли юк машинасига солярка ёқилғисини қуяётган вақтида ёнғин юз берди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 17 июнь куни Пахтачи туманидан ўтувчи автомагистрал йўлининг 127-километрида содир бўлган.
Оқибатда юк автомашинасининг олд кузови, мотор қисми ва олд томон ғилдираклари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида ҳайдовчи Б.М. ва унинг 23 ёшли йўловчиси ҳам куйиш жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)