Самарқанд вилоятида 16 июнь куни «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбири ўтказилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
16 июнь куни ўтказилган «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбири давомида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 32 ёшли Б.Анинг уйи ертўласидан 4 килограмм 635,69 грамм «опий» гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)