Президентнинг куёви жойлаган видео 90 минг мартадан кўпроқ томоша қилиниб, 23 мингдан ортиқ лайк ва 300 га яқин изоҳ тўплади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг куёви, Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров ўзининг Instagram’даги саҳифасида кенжа қизи Раниа билан тушган видеосини эълон қилган эди.
Қисқа роликда Отабек Умаров мусиқа садолари остида қизалоғини бағрига босиб, у билан рақсга тушмоқда.
«Менинг маликам Раниа», — дея изоҳ қолдирган у видео остида.
Отабек Умаровнинг обуначилари ота ва қизнинг илиқ муносабатларидан завқланиб, изоҳлар қолдирган.
Қайд этиш жоиз, пост shahulya аккаунтидан репост қилинган. У рафиқаси Шаҳнозанинг саҳифаси деб тахмин қилинмоқда.
«Менинг ҳам икки қизим ва бир ўғлим бор. Бу бахт! Ахир бу ватанимиз, ҳаётимизнинг мазмуни», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
«Қандай бахтли отасиз! Сиз учун хурсандман!» — дея ўз фикрини билдирган яна бири.
https://www.instagram.com/p/ByyT9g_H0gE/
Изоҳ (0)