Австралиянинг Квинсленд штатида эркак илон тимсоҳни бутунлигича ютиб юбораётганини суратга олди. Ушбу суратларга Британиянинг Daily Mail нашри қизиқиш билдирди.
Мартин Мюллер каякда Исо тоғи бўйлаб тушаётганда илон ниманингдир мурдасини ютаётганини кўриб қолган. Илон ўлик тисмоҳни ютаётганини кўриб, бир неча суратлар олишга қарор қилган.
Эркак олган расмларини Facebook’даги GG Wildlife Rescue Inc саҳифасига жойлаган. Фойдаланувчилар сурат остида қолдирган изоҳларда илон тимсоҳни ейиши мумкинлигидан ҳайратланган. Улар, шунингдек, бундай яқин масофадан суратга олиш қанчалик хавфсиз эканига қизиққан.
GG Wildlife Rescue Inc эгаси Мишель Джонс (Michelle Jones) уйида иккита зайтун илони боқишини, улар заҳарли эмаслигини ва исталган нарсани ютиб юбориши мумкинлигини айтган.
Изоҳ (0)