Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ч.Ф. валюта олиб чиқишга оид тартибларга риоя қилмади. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу шахс кийимлари ораси ва пайпоқлари ичига 11750 АҚШ доллари ҳамда 170 минг қозоқ тенгесини яширганча олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, мазкур постда қўшни давлатга йўл олган яна бир фуқаро — С.Ш. ҳам кийимлари орасига яширганча 7625 АҚШ долларини олиб чиқишга урингани фош бўлди.
Изоҳ (0)