Ташқи ишлар вазирлигига Human Rights Watch ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан 2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати келиб тушди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилади.
«Айни пайтда мазкур масала ҳар томонлама ўрганилмоқда. Ўрганишлар якунига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
Ўзбекистон томони Human Rights Watch’нинг мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда у ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Human Rights Watch тадқиқотчиси Стив Свердлов Ўзбекистонга инсон ҳуқуқларининг бузилганлик даражасини ўрганиш учун келганида агрессив таҳдидларга нишон бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)