Афғонистоннинг қадимий Ғазни шаҳрида тахминан 2000 йил аввал қурилган минора аҳоли кўз ўнгида вайрон бўлди, деб хабар бермоқда «TVzvezda.ru». Ушбу тарихий йўқотиш жамоатчиликда давлатнинг маданий мероси заифлиги юзасидан ташвиш уйғотди.
Ғазнайн қалъаси сифатида машҳур бўлган қўрғонда дастлаб 36 та минора бўлган, аммо уларнинг 14 таси уруш, об-ҳаво шароитлари, шунингдек, тарихий қадриятга зарур эътибор йўқлиги сабабли бузилиб кетган.
Ушбу минора, Ғазни маъмурлари сўзларига кўра, жуда кучли ёмғирлар оқибатида вайрон бўлган. Аммо маҳаллий аҳоли таъкидлашича, тарихий ёдгорликка нисбатан бепарволик ҳам вайронагарчиликни келтириб чиқарган омил бўлган.
A tower in the ancient Ghaznain Fort in Ghazni’s old city collapsed on Tuesday. The fort had 32 towers, most of which have collapsed over the past few years due to “inattention” by relevant government departments. pic.twitter.com/fvo9ntb3Vo
— TOLOnews (@TOLOnews) June 11, 2019
Изоҳ (0)