Таиландда Денге безгаги эпидемияси эълон қилинди, деб хабар беради «Эхо Москви».
У ерда йил бошидан буён қарийб 30 минг киши шу касалликка чалинган.
Инфекция чивин чақиши орқали юқади. Беморларда юқори ҳарорат, заҳарланиш, тошмалар, шунингдек, геморрагик синдром кузатилади. Денге безгагига қарши вакцина йўқ.
Изоҳ (0)