• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги кўп қаватли уйда юз берган ёнғинга нима сабаб бўлди?

    15 июнь куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 1-кичик даҳа, «Ёйилма» маҳалласи ҳудудидаги тўрт қаватдан иборат 1-уйнинг том қисмида содир бўлган ёнғин тўғрисида видеолавҳалар пайдо бўлди. Ушбу воқеа юзасидан «Дарё» мухбири воқеа жойига бориб, журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар ҳокимлиги берган маълумотларга, мазкур уй 6 та подезд, 64 хонадондан иборат бўлиб, 180 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бино 1972 йилда қуриб битказилган, ўтган йили таъмирлаш ишлари олиб борилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жамила Отабоева шу уйдаги хонадонлардан бирида истиқомат қилади. Ёнғиндан илк хабардор бўлганлардан бири.

    — Бугун дам олиш куни бўлганлиги сабабли, эрталабдан фарзандим билан пастдаги гулхонани ободонлаштиришга киришган эдик, — дейди Жамила Отабоева. — Бир пайт турли овозлар эшитила бошланди. Қаердан келаётганини билиш учун атрофга разм солдим. Дастлаб ҳеч нарсани пайқамадик. Том тарафга қараганимда бурқсаб тутун чиқаётганини кўриб қолдим. Қора тутун бутун уйни қамраб олганди. Вақтдан ютказмаслик учун дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматига қўнғироқ қилдим. Қўшниларни хабардор қилишга интилдим. Бу орада ўт ўчирувчиларнинг бир қисми етиб келди. Кейин ўнга яқин машиналар қўшилди. Ёнғин алангага айланиб улгурганлиги учун тинимсиз сув сепишарди. Ярим соатлар чамаси қилинган ҳаракат натижасида ёнғин бартараф этилди.

    — Уйимизининг томида ёнғин чиққанини эшитиб шок ҳолатга тушиб қолдик, - дейди ушбу уйда яшовчи «Аслзода» ширкати раиси Муҳаббатхон Қодирова. — Орамизда катта ва кичик ёшдагилар бор эмасми, эшитиб ҳушидан кетганлар ҳам бўлди. Тез ёрдам машиналари зудлик билан етиб келиб мурожаат қилганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди. Энг асосийси, ҳеч ким ҳеч қандай талофат кўрганлар йўқ, қурбонлар бўлмади. Олов хонадонларга туташмагани ҳам бизни бахтимиз, десам адашмайман. Ёнғинни ўчириш давомида Андижон шаҳри ҳокими биз билан суҳбат ўтказиб, сабрли бўлишимизни сўради.

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник Жасурбек Каримовнинг маълум қилишича, ёнғин электр симининг қисқа туташувидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Унинг натижасида 500 квадрат метр том қисми зарар кўрган.

    – Ушбу ҳодиса юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ ташкил қилинди ва барча подездларда ўрганишлар бошлаб юборилди, — дейди Жасурбек Каримов. — Айни пайтда хонадонларга биттама-битта кирилиб электр ва газ тизимларининг соз ёки носозлиги текширилмоқда. Шунингдек, фуқароларга хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевга кўра, бахтсиз ҳодиса ва уни натижасида етказилган моддий зарарни аниқлаш бўйича ҳокимлик томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилган.

    — Зарар кўрган жойларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, ёрдам қўлини чўзишни истаган маҳалла фаоллари ва шу уйда яшовчи ходимлар жалб этилди, — дейди шаҳар ҳокими.

    — Ёнғин бартараф этилгач бир соат мобайнида том ёғоч, тунука қолдикларидан тозаланди. Тозалаш ишлари тугагач бу ерда қурувчи ташкилотлар ишни бошлайди. Ҳозирга қадар янги қурилиш материаллари етказиб келинмоқда. Барча харажатлар маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади ва бир ҳафта мобайнида том қайтадан ёпилиб, янгиланади.

    15.06.2019, 15:36   Изоҳ (0)   29397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон фан, таълим ва маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчиси бўлишга тайёр

    15.06.2019, 15:15

    Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бошланди

    15.06.2019, 14:15

    Нукусда юз берган довул қандай оқибатларга олиб келди? (фото)

    15.06.2019, 13:50

    Термизда 90 та оила янги уйга кўчиб ўтди (фото)

    15.06.2019, 13:32

    Гулнора Каримованинг қизи ДХХ раиси ва Бош прокуратурага ариза ёзди

    15.06.2019, 12:59

    Ўзбекистон энергетика вазири Mitsubishi компанияси вакили билан учрашди

    15.06.2019, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.