13 июнь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Mitsubishi компанияси Халқаро департаменти бош менежери, SOO компаниялари гуруҳи ўринбосари Казухиро Ватанабе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон—Япония иқтисодий қўмитаси 15-йиғилишининг амалий-ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, энергетика ва нефть-газ соҳасидаги янги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.
Навоий ИЭСда замонавий буғ-газ қурилмаларининг 3—4-босқичи қурилиши, шунингдек, Mitsubishi компанияси томонидан ишлаб чиқарилган газ турбиналари учун хизмат кўрсатиш ва сервис марказларини ташкил этиш шулар жумласидан.
Бундан ташқари Mitsubishi компанияси МТО газ-кимё кластерлари яратиш бўйича лойиҳаларда ҳамда Ўзбекистон газ-транспорт тизимини модернизация қилишда иштирок этишга қизиқиш билдираётгани таъкидланди.
Изоҳ (0)