Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Ботирбек Исабеков Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Б.Исабеков айни пайтга қадар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, «Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими» ДУК директори, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг умумий ишлари бўйича ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.
Изоҳ (0)